Расман: Умарали Раҳмоналиев тўлақонли «Сабах» футболчисига айланди
Яримҳимоячи аввал шу клубда ижарада ўйнаётган эди.
ФОТО: Getty Images
Қозоннинг «Рубин» клуби ўз расмий сайтида Умарали Раҳмоналиевнинг «Сабах»га трансфер қилинганини эълон қилди. Аввал футболчи шу Озарбайжон жамоасида ижарада ўйнаган бўлса, энди у тўлақонли «Сабах» аъзосига айланди.
«Рубин» ва «Сабах» яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиевнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Сизга барча ютуқлар ва келгусидаги фаолиятингизда омад тилаймиз, Умарали!» — деб ёзилган қозонликлар матбуот хизмати баёнотида.
21 ёшли Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси бўлиб, асосий вазифасини марказий яримҳимоячи сифатида бажаради. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 800 минг евро деб баҳоламоқда. Унинг «Рубин» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган эди.
Насрулло Каримов
Журналист