locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Уэстон Маккенни «Ювентус» билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби ўз расмий сайти орқали яримҳимоячи Уэстон Маккенни билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Америкалик футболчининг «бьянконерилар» билан имзолаган янги меҳнат келишуви 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, яримҳимоячи «Шалке» ва «Даллас» клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида Гельзенкирхен жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Маккенни илк бор 2020 йилда ижара асосида туринликлар сафига ўтган бўлса, 2021 йилда доимий асосда жамоага келиб қўшилган. Шунингдек, унинг фаолияти давомида Англиянинг «Лидс Юнайтед» клубидаги иштирокини ҳам қайд этиш мумкин.

Жорий клуб мавсумида Маккенни барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 22 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг