Расман. «Тоттенхэм» Симонсни сотиб олди
Фото: Тоттенхэм
"Тоттенхэм" “Лейпциг”дан Хави Симонни сотиб олиб олганини эълон қилди.
Нидерландиялик 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери учун Лондон клуби 60 миллион евро сарфлади.
Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзоланди. Ушбу битимни яна 2 йилга узайтириш банди ҳам бор.
Хавбек янги жамоасида 7-рақам остида ҳаракат қилади.
Симонс "Лейпциг"да дастлаб ижара асосида ҳаракат қилди. Ўтган йили ёзда немислар уни ПСЖдан 50 миллион еврога сотиб олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист