locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! “Тоттенҳэм”ни тўрт нафар футболчи тарк этади

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Расман! “Тоттенҳэм”ни тўрт нафар футболчи тарк этади
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби дарвозабонлар Фрейзер Форстер ва Алфи Уайтман, ҳимоячи Серхио Регилон ва ҳужумчи Тимо Вернер жамоани тарк этишини эълон қилди.

“Биз Фрейзер Форстер, Серхио Регилон ва Алфи Уайтман шартномалари тугаши муносабати билан жамоани тарк этишини эълон қиламиз. Тимо Вернер эса ижара муддати тугагач клубни тарк этади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг сўнгги мавсумида “шпорлар” 38 очко билан турнир жадвалида 17-ўринни эгаллади. Шунингдек, Лондон клуби Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг