locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Тоттенҳем» Томас Франкни истеъфога чиқарди

Муттахассис 2025 йилнинг июн ойида лондонликлар бошқарувига келганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби Томас Франкни бош мураббийлик лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилди.

«Клуб эркаклар жамоаси бош мураббийини алмаштиришга қарор қилди ва бугун Томас Франк ўз лавозимини тарк этади. Томас 2025 йилнинг июн ойида тайинланган эди ва биз келажак йўлида унга керакли вақт ҳамда ёрдамни беришга қарор қилган эдик. Бироқ натижалар ва жамоанинг ўйини директорлар кенгашини мавсумнинг ушбу босқичида мураббийни янгилаш зарур деган хулосага олиб келди», — дейилади клуб баёнотида.

Шунингдек, «шпорлар» раҳбарияти мутахассисга клуб ривожи йўлидаги садоқати ва фидокорона меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида зафарлар тилаган.

Маълумот учун, «Тоттенҳем»нинг Англия Премьер-лигаcидаги ғалабасиз серияси саккизта ўйинга етди. Айни дамда жамоа 2025/2026 йилги мавсум турнир жадвалида 26 та учрашувдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда, 16-поғонани банд этиб турибди.

Шунга қарамай, Лондон клуби Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида 17 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг