locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Томас Тухель Англия терма жамоаси билан янги шартнома имзолади

"Шерлар" германиялик мутахассис билан келишувни узайтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Томас Тухель Англия терма жамоаси билан янги шартнома имзолади
Фото: Англии ФА

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель мамлакат футбол ассоциацияси билан амалдаги келишувни узайтирди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, мутахассиснинг аввалги шартномаси ЖЧ–2026 якунига қадар амал қилиши белгиланган бўлса, янги келишувга кўра 52 ёшли Тухель “уч шерлар”ни 2028 йилги Европа чемпионати якунига қадар бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Тухель ушбу лавозимга 2024 йилнинг 16 октябрида тайинланган ва 2025 йил 1 январдан расман иш бошлаган. Англия терма жамоаси Тухель қўл остида ҳозирга қадар 10 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 9 тасида ғалаба қозонган ва бир беллашувда имкониятни бой берган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг