locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Томас Мюллер МЛС клубига ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Томас Мюллер МЛС клубига ўтди
Фото: Getty Images

Томас Мюллер расман МЛСнинг "Ванкувер Уайткэпс" клуби футболчисига айланди.

Қайд этилишича, 35 ёшли германиялик ҳужумчис Канада клуби билан 2026 йилнинг охиригача шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи КЖЧдан сўнг «Бавария»ни тарк этганди. Мюллер немис клуби сафида жами 756 та ўйинда майдонга тушиб, 250 та гол урди ва 276 та голли узатмани амалга оширди.

Томас мюнхенликлар сафида жами 33 та совринни қўлга киритди. Жумладан, икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, германиялик футболчи 2014 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг