Расман. Тимур Кападзе Навбаҳур бош мураббийи!
«Навбаҳур» футбол клуби бугун янги бош мураббий сифатида Тимур Кападзени расман таништиради.
Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Томонлар ўзаро шартнома имзолади.
Тимур Кападзе – Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, мураббийлик фаолияти давомида ёшлардан тортиб миллий терма жамоагача бўлган турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда йирик натижаларга эришган.
«Навбаҳур» ФК раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради.
Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди.
«Навбаҳур» футбол клуби Тимур Кападзени жамоамизга хуш келибсиз дейди ва унинг фаолиятига улкан омад тилайди!", – деб ёзилади лочинларнинг расмий саҳифаларида.