Расман. Тиаго Силва «Флуминенсе»га қайтди
«ПСЖ», «Челси» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Тиаго Силва яна «Флуминенсе» ўйинчисига айланди.
Клуб 41 ёшли футболчи билан шартнома имзолаганини ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида эълон қилди.
«Баъзи ҳикоялар ҳеч қачон тугамайди. Маҳлуқ Тиаго Силва қайтди», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
2026 йилнинг май ойида Силва эркин агент сифатида «Порту»ни тарк этди. У 2006 йилдан 2009 йилгача «Флуминенсе» сафида ўйнаган ва 2007 йилда жамоа билан Бразилия кубогини қўлга киритган. 2024 йилда ҳимоячи Бразилия клубига қайтди ва унинг сафида яна икки мавсум ўйнади.
Бразилия терма жамоаси сафида Силва 113 та ўйин ўтказиб, еттита гол урган. Бу ёзда у миллий терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилмади.