Расман: Тер Штеген — «Жирона» футболчиси
"Жирона" мавсум якунига қадар уни ижарага олди.
Фото: Жирона
Марк-Андре тер Штеген "Жирона" футболчисига айланди.
Клуб германиялик посбонни "Барселона"дан мавсум охиригача ижарага олганини эълон қилди. Маълум қилинишича, келишувда сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.
Бу мавсумда Тер Штеген бу мавсумда фақат битта ўйин ўтказди - Испания Кубогида майдонга тушганди.
“Барселона” Жоан Гарсияни сотиб олганидан сўнг тер Штеген иккинчи рақамли посбонга айланди ва жамоадаги ўрнини йўқотди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист