locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Темми Абрахам — «Астон Вилла» футболчиси

Англиялик ҳужумчи яна АПЛга қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Астон Вилла» клуби ўз расмий сайти орқали ҳужумчи Темми Абрахамнинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинганини эълон қилди. Шу тариқа, англиялик футболчи яна АПЛга қайтди.

«Челси» академияси тарбияланувчиси бўлган Абрахам футболчилик фаолияти давомида «Рома», «Милан» ва «Бешиктош» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи 2018/2019 йилги мавсумда ҳам «Астон Вилла» сафида тўп сурган ва ўшанда жамоанинг Англия Премьер-лигасига йўлланма олишида катта ҳисса қўшган эди.

Жорий мавсумда 28 ёшли форвард ўзининг сермаҳсул ўйинлари билан барчанинг эътиборини тортди. У барча турнирларда жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 14 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг