Расман! Суперлигада март ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
ФОТО: Transfermarkt.com
ЎзПФЛ матбуот хизмати ўз саҳифасида март ойининг энг яхшиларини аниқлади.
Жумладан, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Луис Качорри ўтган ой якунлари ва овоз бериш натижаларига кўра энг яхши футболчи деб топилди.
Качорри ушбу соврин учун курашда Нодирбек Абдураззоқов (ОКМК), Равшан Ягудин (“Динамо”), Шаҳбоз Жўрабеков (“Бухоро”) ва Рустам Абдуҳамидовдан (“Хоразм”) устун келди.
Маълумот учун, Луис Качорри март ойида Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Журналист