locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Стефан де Врей «Панатинаикос» футболчисига айланди

34 ёшли марказий ҳимоячи Миланнинг «Интер» клубини эркин агент сифатида тарк этиб, Греция гранди билан шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Грециянинг «Панатинаикос» клуби нидерландиялик тажрибали ҳимоячи Стефан де Врей трансферини расман эълон қилди.

34 ёшли марказий ҳимоячи Миланнинг «Интер» клубини эркин агент сифатида тарк этиб, Греция гранди билан шартнома имзолади. Томонлар 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган битим тузган бўлиб, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Стефан де Врей 2018 йилдан буён «Интер» сафида тўп суриб, клуб билан бир нечта Италия чемпионлиги, Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Саккиз йил давомида у миланликлар ҳимоясининг асосий таянчларидан бири бўлди.

Эндиликда тажрибали ҳимоячи фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради ва янги мавсумдан бошлаб «Панатинаикос» шарафини ҳимоя қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг