locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Спалетти Италия терма жамоасини тарк этади

У Молдовага қарши сўнгги ўйинини ўтказади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Спалетти Италия терма жамоасини тарк этади
Фото: Getty Images

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Молдовага қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқади.

66 ёшли мутахассис Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина билан гаплашганини айтди.

“Кеча биз гаплашдик ва у менга терма жамоа бош мураббийлигидан озод этилишимни айтди. Жуда афсусдаман, лекин таслим бўлмайман. Мен қолишни ва ишимни бажаришни афзал кўраман. Бироқ бу ишдан озод этилдим ва буни қабул қилишим керак. Мен ҳар доим ўз ватанимга хизмат қилганман”, - деди Спалетти.

Эслатиб ўтамиз, Италия ЖЧ-2026 саралашида Норвегияга (0:3) йирик ҳисобда мағлуб бўлди. 8 июнь куни Молдовага қарши навбатдаги баҳсда майдонга тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг