locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Шон О'Меллининг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

31 ёшли жангчи собиқ UFC чемпиони ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Шон О'Меллининг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

UFC расмий равишда енгил вазн тоифасидаги жангни эълон қилди. Унда рейтингда иккинчи ўринда турган америкалик Шон О'Мелли ва бешинчи поғонадаги хитойлик жангчи Сонг Ядонг октагонга кўтарилади.

О'Мелли — Сонг Ядонг жанги 24 январь куни Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) бўлиб ўтадиган UFC 324 турнири доирасида ташкил этилади.

31 ёшли О'Мелли енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони ҳисобланади. У чемпионлик камарини 2024 йил сентябрида грузиялик Мераб Двалишвили билан бўлган учрашувда (ҳақамлар қарори билан) бой берган. 2025 йил июнидаги реванш жангида ҳам Шон Мерабга ютқазган — бу сафар у бўғиш усулига тушиб қолган.

27 ёшли Сонг Ядонг MMA’да 32 та жанг ўтказган: 22 ғалаба, 8 мағлубият, 1 дуранг ва 1 та бекор қилинган натижа қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг