locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Севилья» Матиас Алмейдани истеъфога чиқарди

Аргентиналик мутахассис жамоани ўтган ёзда қабул қилиб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Севилья» клуби Матиас Алмейданинг бош мураббийлик лавозимидан озод этилганини расман эълон қилди. 52 ёшли аргентиналик мутахассис ва унинг ёрдамчилари эгаллаб турган вазифаларидан четлатилди.

Алмейда жамоани ўтган ёзда қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида «Севилья» жами 32 та ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та дуранг ва 15 та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати эса 43:52 кўринишини олди.

Айни дамда клуб 31 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Хавфли ҳудуд (тушиб кетиш зонаси) билан орадаги фарқ бор-йўғи уч очкони ташкил этмоқда.

Жамоа сўнгги икки учрашувда «Барселона» (2:5) ва «Валенсия»дан (0:2) мағлубиятга учради. Таъкидлаш жоизки, чемпионатнинг биринчи даврасида «Севилья» «Барселона» устидан 4:1 ҳисобига ғалаба қозонишга муваффақ бўлган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг