locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Серхио Регилон — «Интер Майами» футболчиси

Томонлар ўртасида 2027 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Собиқ «Тоттенхэм» ҳимоячиси Серхио Регилон эркин агент сифатида MLS вакили «Интер Майами» сафига қўшилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Футболчининг Флорида клуби билан тузган шартномаси 2027 йил декабрига қадар мўлжалланган бўлиб, келишув яна бир йилга узайтириш опциасини ҳам ўз ичига олади. Регилон фаолиятини якунлаган Жорди Албанинг ўрнини эгаллайди.

Серхио Регилон «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал фаолиятини ҳам «қироллик клуби» сафида бошлаган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Севилья», «Тоттенхэм», «Атлетико», «Манчестер Юнайтед» ва бошқа бир қатор жамоаларда тўп сурган.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Интер Майами» MLS чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг