locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав истеъфога чиқарилди

Тиавни вазифасидан озод этиш қарори FSF ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав истеъфога чиқарилди
ФОТО: Getty images

Сенегал футбол федерацияси (FSF) миллий терма жамоа бош мураббийи Пап Тиав ҳамда унинг бутун мураббийлар штаби билан ҳамкорлик тўхтатилганини расман эълон қилди.

Бундай қарорга терма жамоанинг Жаҳон чемпионати–2026даги омадсиз иштироки сабаб бўлди. Сенегал 1/16 финалда Сиэтл шаҳрида Бельгияга қарши баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, асосий вақт сўнгги дақиқаларида устунликни қўлдан чиқарди. Қўшимча вақтнинг 120+5-дақиқасида эса пенальтидан ўтказилган гол жамоанинг мусобақани тарк этишига сабаб бўлди.

Пап Тиавни вазифасидан озод этиш қарори FSF ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.

45 ёшли мутахассис Сенегал терма жамоасини 2024 йил октябрь ойидан буён бошқариб келаётган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг