Расман: Себастьен Поконоли «Монако» бош мураббийлигидан кетди
Бельгиялик мутахассис Себастьен Поконоли «Монако» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда монегасклар клуби расмий сайтида эълон қилинди.
«Клуб Себастьен Поконоли ва унинг мураббийлар штабига «Монако»даги фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайди», — дейилади князлик клуби баёнотида.
Поконоли 2025 йилнинг октябр ойидан буён «Монако»ни бошқариб келаётган эди. Жамоа Лига 1'нинг 2025/2026 йилги мавсуми якунларига кўра, 34 та ўйинда 54 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади. Навбатдаги мавсумда «Монако» Конференциялар Лигасида иштирок этади.
Маълумот ўрнида, ушбу мутахассис илгари «Юнион Сент-Жиллуа», Бельгия ўсмирлар терма жамоаси ва бошқа бир қатор клубларни бошқарган.