Расман: «Сўғдиёна» 2 метрлик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Томонлар ўртасида 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
«Сўғдиёна» сербиялик ҳужумчи Файсал Мулич билан шартнома имзолади. Бўйи 203 см бўлган 30 ёшли футболчи Жиззах клубининг янги ҳужумчиси бўлди.
Қайд этилишича, томонлар ўртасида тузилган келишув жорий мавсум охирига қадар амал қилади.
Мулич ўтган мавсум Қозоғистоннинг «Елимай» клубида ўйнаб, 10 та учрашувда 3 та гол урди. Шундан сўнг Таиланднинг «Бурирайм» жамоасига ўтиб, 11 ўйинда 6 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Аввалроқ у «1860 Мюнхен», «Мускрон», «Мура», «Хапоэль Тель-Авив», «Сеонгнам» ва «Сувон» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Кучли жисмоний тайёргарлиги ва ҳаводаги устунлиги билан ажралиб турадиган Муличнинг трансфер қиймати ҳозирда 350 минг евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист