Расман. Сарри – «Аталанта» бош мураббийи
Италиялик мутахассис Бергамо жамоасини Раффаэле Палладино кетганидан сўнг бошқарди.
ФОТО: Getty images
Маурицио Сарри «Аталанта»нинг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда клубнинг расмий ресурсларида хабар берилди.
Италиялик мутахассис Бергамо жамоасини Раффаэле Палладино кетганидан сўнг бошқарди.
Саррининг тайинланиши ҳақидаги хабарлар июнь ойининг бошидаёқ Италия ОАВда пайдо бўлган, мураббийнинг ўзи эса бу лавозимга асосий номзод сифатида қаралган эди.
67 ёшли мураббий аввалроқ «Наполи», «Ювентус», «Челси» ва «Лацио» клубларида ишлаган. Унинг ютуқлари орасида Турин клуби билан А Сериядаги ғалаба ва лондонликлар билан Европа Лигасидаги зафар бор.
«Аталанта» Италия чемпионатини еттинчи ўринда якунлади ва Чемпионлар Лигасига йўлланма ола билмади.