Расман: Сантьяго Кастро \"Рома\" футболчиси
Томонлар 2031-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолашди.
Фото: Getty Images
Италиянинг "Рома" клуби аргентиналик марказий ҳужумчи Сантьяго Кастронинг трансфери расман эълон қилинди. 21 ёшли футболчи "Болонья"ни тарк этиб, римликлар сафига қўшилди.
Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этган. Томонлар 2031-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолашди. Янги жамоасида Кастро 9-рақам остида тўп суради.
Сантьяго Кастро 2024-йилда Аргентинадаги "Велес Сарсфилд" клубидан "Болонья"га кўчиб ўтган эди. У Италия клуби сафида 105 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 11 та ассист муаллифига айланди.
Қайд этилишича, ушбу трансфер доирасида украиналик ҳужумчи Артём Довбик мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан "Болонья"га ижарага юборилди.
Насрулло Каримов
Журналист