locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Самвел Бабаян Андижон бош мураббийи

Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган “Андижон” жамоаси бош мураббий масаласини ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Самвел Бабаян Андижон бош мураббийи
photo: Andijon fk

Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган “Андижон” жамоаси бош мураббий масаласини ҳал қилди.

Ўзбек футболида ўзига хос ўрин эгаллаган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди.

"Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санаcида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Спартак” (Латвия), “Локомотив”, “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Фаолияти давомида кўплаб муваффақиятларга эришган. Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида “Пахтакор” билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёнинг энг яхши клуби, шунингдек, “Навбаҳор” билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган.

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққан таркибидан 11 нафар футболчи ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилган таркибидан 12 нафари айнан Бабаяннинг шогирдлари ҳисобланади. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

“Андижон” жамоамизнинг янги бош мураббийига айланган Самвел Бабаян ўзининг бой тажрибаси ҳамда билими билан “Бургутлар”ни янги чўққига олиб чиқишига тилакдошмиз.

Самвел Вячеславович, “Андижон” жамоамизга хуш келибсиз!",- деб ёзилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг