locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Рубен Аморим «Милан» бош мураббийи этиб тайинланди

Португалиялик мутахассис аввалроқ «МЮ»дан истеъфога чиққанди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Португалиялик мутахассис Рубен Аморим «Милан» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «россонерилар» матбуот хизмати хабар берди.

«Биз Рубенни йиллар давомида кузатиб келдик, унинг «Спортинг»даги фаолияти бизда жуда катта таассурот қолдирди ва биз қидираётган ўйин услубини акс эттиради. У янги Европа авлодининг энг яхши тайёргарликка эга ва новатор мураббийларидан бири — ёш, шуҳратпараст ҳамда тўпга эгалик қилиш орқали устунликка эришиш, замонавий прессинг тизими ва аниқ тактик ёндашув билан ажралиб турадиган замонавий футбол услубига эга», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Аморим муқаддам «Манчестер Юнайтед» клубини бошқарган ва уни 2026 йилнинг 5 январь куни тарк этган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг