locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Ромелу Лукаку камтарона трансфер эвазига Туркия лигасига йўл олди

Истанбул гранди Лукаку трансфери орқали ҳужум чизиғини кучайтириб, янги мавсумда Туркия Суперлигаси ва бошқа мусобақаларда чемпионлик учун курашишни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Ромелу Лукаку камтарона трансфер эвазига Туркия лигасига йўл олди
photo: gettyimages

Белгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку фаолиятини Туркияда давом эттиради. Туркиянинг "Фенербахче" клуби Италиянинг "Наполи" жамоасидан 33 ёшли форвард трансфер қилинганини расман эълон қилди.

Истанбул гранди Лукаку трансфери орқали ҳужум чизиғини кучайтириб, янги мавсумда Туркия Суперлигаси ва бошқа мусобақаларда чемпионлик учун курашишни мақсад қилган.

Трансфер тафсилотлари ошкор этилмаган бўлса-да, хориж ОАВлари ушбу келишув нисбатан кам маблағ эвазига амалга оширилганини таъкидламоқда.

Лукаку фаолияти давомида "Андерлехт", "Челси", "Эвертон", "Манчестер Юнайтед", "Интер", "Рома" ва "Наполи" каби клубларда тўп сурган. Шунингдек, у Белгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг