locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Рома» «Астон Вилла» ҳужумчисини ижарага олди

Нидерландиялик футболчи римликлар сафида 14-рақамда ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Рома» клуби расмий сайти орқали «Астон Вилла» ҳужумчиси Донийел Мален билан ижарага шартнома тузганини эълон қилди. Шартномада сотиб олиш опцияси мавжуд, бироқ молиявий тафсилотлар ошкор этилмаган. Нидерландиялик футболчи «Рома» сафида 14-рақам остида тўп суради.

«Римга хуш келибсан, Донийел!» — дея клуб матбуот хизмати футболчини қарши олди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи аввал ПСВ, Дортмунднинг «Боруссия» ва «Астон Вилла» клубларида ўйнаган. Ушбу жамоаларда жами 294 та ўйинда майдонга тушиб, 104 та гол урган.

Шунингдек, Донийел Мален Нидерландия терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. Миллий жамоа сафида у 49 та учрашув ўтказиб, 13 та гол муаллифи бўлган. Футболчи терма жамоа билан бир нечта йирик турнирларда — Евро-2020 ва Евро-2024 мусобақаларида иштирок этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг