locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Роберто Манчини Қатарнинг «Ал-Садд» клубидан кетди

Италиялик мутахассис 2025 йилнинг ноябрь ойидан бери қаторликларни бошқариб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик мураббий Роберто Манчини Қатарнинг «Ал-Садд» клубини тарк этди. Бу ҳақда жамоанинг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

«Улкан миқдордаги ажойиб хотираларга бой, кичик, аммо шундай мазмунли давр. Раҳмат, Роберто Манчини, кун келиб бу тарих яна давом этади деб умид қиламиз. Йўлингизнинг кейинги босқичида сизга барча эзгуликларни тилаймиз, яна кўришгунча!» — дейилади Қатар клуби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Манчини 2025 йилнинг ноябрь ойида «Ал-Садд» бошқарувига келган эди ва якунланган мавсумда жамоани чемпионликка етаклаб келди. Мутахассиснинг мураббийлик фаолиятида, бир қатор клублардан ташқари, Италия миллий терма жамоаси ҳам бор бўлиб, унинг қўл остида Скуадра Адзурра Евро-2020 мусобақасида ғолиб чиққан эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг