locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Роберто Манчини — «Ал Садд» бош мураббийи

Томонлар ўртасида 2,5 йиллик шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Роберто Манчини — «Ал Садд» бош мураббийи
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассиси Роберто Манчини Қатарнинг «Ал Садд» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Роберто Манчини «Ал Садд» билан 2,5 йиллик шартнома имзолади», — дейилади клуб баёнотида.

Ҳозирда «Ал Садд» Қатар чемпионати жадвалида олтинчи ўринда турибди ва 9 та ўйиндан сўнг 14 очко тўплаган. Рақиблар орасида «Ал Ғарафа» 22 очко билан етакчилик қилмоқда.

60 ёшли Манчинининг охирги иш жойи Саудия Арабистони миллий жамоаси бўлган. У аввал Италия терма жамоаси, «Интер» (Италия), «Галатасарай» (Туркия), «Манчестер Сити» (Англия) ва бошқа клубларни бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг