Расман: Роберто Донадони — «Специя» бош мураббийи
Томонлар ўртасида мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Италия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Роберто Донадони фаолиятини «Специя»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.
Ҳозирда «Специя» Б Серия турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. Клуб тарихидаги энг катта ютуқлардан бири — 1943/44 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритганидир.
Маълумот учун, Донадони илгари «Женоа», «Ливерно», «Наполи», «Кальяри», «Парма», «Болоня» ва бошқа бир қатор жамоаларда ишлаган. Шунингдек, у 2006—2008 йиллар оралиғида Италия миллий жамоасини бошқарган.
Насрулло Каримов
Журналист