locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Решфорднинг «Ньюкасл» дарвозасига урган голи Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг энг чиройлиси деб топилди

Трубиннинг «Реал»га урган голи эса иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа футбол ассотсиациялари иттифоқи (УЕФА) ўз расмий сайтида Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаги энг яхши гол бўйича ўтказилган овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унда «Барселона» ҳужумчиси Маркус Решфорднинг 1-тур доирасида «Ньюкасл»га қарши баҳсда (2:1) киритган иккинчи голи ғолиб деб топилди.

Эътиборли жиҳати, мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада иккинчи ўринни «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубиннинг Мадриднинг «Реал» клуби дарвозасига (4:2) йўллаган зарбаси эгаллади. Айни шу гол эвазига Португалия клуби Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олди. Қизиқарли томони, қуръа натижасига кўра, «Бенфика» ўтиш ўйинларида яна «қаймоқранглилар» билан тўқнаш келади. Ушбу баҳслар 17 ва 25 февраль кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Кучли учликка «Олимпиакос» футболчиси Шикинюнинг «Реал» билан кечган драматик баҳсдаги (3:4) голи якун ясадди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг