locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Real Madrid» Вальверде ва Чуаменига нисбатан интизомий иш очди

Ўйинчилар ўртасидаги жанжал 6 май куни содир бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бугун эрталаб жамоа яримҳимоячилари Федерико Вальверде ва Орельен Чуамени ўртасида юз берган муштлашув юзасидан расмий баёнот берди.

«“Real Madrid” футбол клуби бугун эрталаб асосий жамоанинг машғулотида юз берган воқеалар муносабати билан футболчиларимиз Федерико Вальверде ва Орельен Чуаменига нисбатан интизомий суриштирув бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганини эълон қилади.

Клуб барча ички тартиб-таомиллар якунлангач, ҳар икки ҳолат бўйича кўрилган чора натижаларини белгиланган муддатда маълум қилади», — дейилади «қироллик клуби» хабарда.

Аввалроқ бир қатор ОАВда машғулотдан сўнг жамоа кийиниш хонасида Вальверде ва Чуамени ўртасида муштлашув келиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу низо натижасида уругвайлик футболчи полга йиқилиб, боши билан столга урилган. Оқибатда, Вальверде жароҳат (мия чайқалиши ва калла-суяк ёрилиши) олиб, шифохонага юборилган.

Таъкидланишича, ўйинчилар ўртасидаги қарама-қаршилик чоршанба куни, 6 майдаги машғулотда бошланган, бироқ ўшанда вазият муштлашувгача етиб бормаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг