locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Реал» Ферлан Менди жароҳат олганини эълон қилди

Бу француз ҳимоячисининг мадридликлар сафидаги 20-жароҳати ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби расмий сайти орқали чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳат олганини маълум қилди.

«Клуб тиббиёт хизмати томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Ферлан Мендида ўнг оёқ сон икки бошли мушагининг жароҳати аниқланди. Биз футболчининг ҳолати ва тиканиш жараёнини назорат қилиб борамиз», — дейилади клуб баёнотида.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, мазкур ҳолат француз ҳимоячисининг «Реал» сафидаги 20-жароҳати ҳисобланади.

Жорий мавсумда Менди барча турнирлар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг