locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Раул “Реал Мадрид”ни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Раул “Реал Мадрид”ни тарк этди
ФОТО: IMAGO

Мадриднинг “Реал” клуби матбуот хизмати жамоанинг собиқ футболчиси Раул ёшлар жамоаси мураббийлигидан кетганини эълон қилди.

“Реал” учун клуб ва жаҳон футболи тарихида энг буюк афсоналардан бирига бизнинг ёшлар мураббийи сифатида эга бўлиш фахр бағишлади. Раул “Реал”нинг барча қадриятларининг ёрқин намунасидир.

У ёш футболчиларга мураббий сифатида жуда катта ёрдам берди. Раул барча мухлисларимиз қалбида абадий қолади ва “Реал Мадрид” доимо унинг уйи бўлиб қолади.

Раул ва унинг оиласига ҳаётидаги янги босқичда энг яхши тилакларимизни тилаб қоламиз”, - дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, ҳозирда испаниялик мутахассис фаолиятини қаерда давом эттириши номаълум бўлиб қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг