locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Рахим Стерлинг ўзаро келишувга кўра «Челси» билан шартномани бекор қилди

Англиялик ҳужумчи 2022 йилда Лондон клуби сафига қўшилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби ўз расмий сайтида яримҳимоячи Рахим Стерлинг билан амалдаги шартнома бекор қилинганини эълон қилди.

«Рахим Стерлинг бугун ўзаро келишувга кўра «Челси» футбол клубини тарк этди. У 2022 йилнинг ёзида «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтганидан буён жамоамиз сафида уч ярим мавсум давомида тўп сурди. Биз Рахимга «Челси» футболчиси сифатида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг фаолиятидаги кейинги босқичда муваффақиятлар тилаймиз», — дейилади лондонликлар баёнотида.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсумда «аристократлар» таркибида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. У асосий жамоадан четлатилган ҳолда, алоҳида машғулот ўтказиб келаётган эди. Ваҳоланки, унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача давом этиши керак эди. Эслатиб ўтамиз, Стерлинг ўтган мавсумни ижара асосида «Арсенал»да ўтказган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг