Расман: Рафаэл Геррейру ёзда «Бавария»ни тарк этади
«Бавария» клуби ҳимоячи Рафаэл Геррейру амалдаги шартномасини узайтирмаслиги ва 2026 йилнинг ёзида жамоани тарк этишини эълон қилди. Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл ушбу қарор борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз Рафага биз билан ўтказган вақти учун самимий миннатдорчилик билдирамиз: майдонда доимо унга таянишимиз мумкин эди, у ҳар қандай кийиниш хонасига файз киритадиган инсонлардан бири. У билан олиб борилган музокараларимиз конструктив, ўзаро ишонч ва тушуниш руҳида ўтди. Ҳозирда биз у билан биргаликда мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадларимизга эътибор қаратганмиз — ҳали биргаликда бажарадиган ишларимиз кўп», — дея Эберл сўзларини келтирмоқда «Бавария» расмий сайти.
Маълумот учун, Рафаэл Геррейру «Бавария» сафида жами 89 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.