locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «ПСЖ» Ферран Торрес трансферини эълон қилди

Торрес янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «ПСЖ» Ферран Торрес трансферини эълон қилди
ФОТО: Getty images

Испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес «ПСЖ» футболчисига айланди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар берди. 26 ёшли форвард билан шартнома 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Торрес янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепади.

Маълумот ўрнида, Ферран 2022 йил ёзидан «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У каталонияликлар сафида 207 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урди ва 23 та ассист амалга оширди.

Бунга қадар ҳужумчи «Манчестер Сити» ва «Валенсия» клубларида ҳам тўп тепган. Transfermarkt портали ҳозирда футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг