locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Порту» муддатидан аввал Португалия чемпионилигини қўлга киритди

Бу клуб тарихидаги 31-чемпионлик унвонидир.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия Примейрасининг 32-туридан ўрин олган «Порту» ва «Алверка» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Порту шаҳридаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «аждарлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Давид Силва бош ҳакамлик қилган ушбу учрашувдаги ягона гол 40-дақиқада Ян Беднарек томонидан киритилди.

Ушбу ғалаба «Порту»га муддатидан олдин Португалия чемпионилигини тақдим этди. Бу клуб тарихидаги 31-чемпионлик унвонидир.

«Аждарлар» 32 ўйиндан сўнг 85 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқдалар. Иккинчи ўринда бораётган «Бенфика» ҳисобида ҳам 32 та ўйин бор, бироқ 76 очко билан улар етакчини қувиб ўтиш имкониятидан маҳрум бўлишди. «Алверка» эса 38 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг