locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Почеттино АҚШ терма жамоаси билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди

Мураббий 2024 йилдан бери ушбу терма жамоани бошқармоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Почеттино АҚШ терма жамоаси билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди
ФОТО: Getty images

АҚШ футбол федерацияси (USSF) мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино билан тузилган шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Федерация матбуот хизмати маълум қилишича, янги меҳнат шартномасига кўра, аргентиналик мутахассис 2030 йилнинг охирига қадар АҚШ миллий терма жамоасини бошқаради.

«Сўнгги икки йил давомида АҚШ футбол федерацияси билан ҳамкорлигимиз жараёнида эркаклар миллий терма жамоаси дастурини янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигига ишонч ҳосил қилдик. Жаҳон чемпионати давомида мухлислардан ҳис қилган қўллаб-қувватлов бу ерда қандай улкан имкониятлар борлигига бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлади.

Федерация фаолиятининг янада кўпроқ йўналишларида ўз тажрибамиз ва билимларимизни қўллаш имкониятидан мамнунмиз. Биз футболчилар, мураббийлар ва терма жамоалар ривожига ҳисса қўшишни истаймиз. Шунингдек, бизни жуда самимий қабул қилган ушбу мамлакат футболига узоқ муддатли таъсир кўрсатишни мақсад қилганмиз. Бу таъсир фақат майдондаги натижалар билан чекланиб қолмаслиги керак», — деди Почеттино.

Маълумот учун, Маурисио Почеттино 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён АҚШ миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг