locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Пикфорд «Эвертон» билан шартномасини узайтирди

Томонлар ўртасида 2029 йилга қадар мўлжалланган янги битим тузилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Пикфорд «Эвертон» билан шартномасини узайтирди
ФОТО: Getty Images

Англия миллий жамоаси ва «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд мерсисайдликлар билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида 2029 йилга қадар мўлжалланган янги битим тузилган.

«Жуда хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Ўзимни осмонда юргандек ҳис қиляпман. Бу менга клуб тарихида ўз изимни қолдириш, олдинга интилиш ва «Эвертон»ни янада кучлироқ жамоага айлантириш имконини беради», — деди Пикфорд.

Маълумот учун, Жордан Пикфорд «Эвертон» сафида 326 та ўйин ўтказган. Бу кўрсаткич британлик дарвозабонлар орасида клуб тарихидаги рекорд ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг