locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Пеллегрини «Бетис» билан шартномасини узайтирди

Томонлар ўртасида яна бир мавсумга мўлжалланган битим тузилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Пеллегрини «Бетис» билан шартномасини узайтирди
ФОТО: Getty Images

«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини клуб билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирди. Бу ҳақда андалусияликлар матбуот хизмати расман эълон қилди.

72 ёшли чилилик мутахассис Севильяда ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда ва жамоани 2027 йил июнигача бошқаради.

Пеллегрини «Бетис»га 2020 йил ёзида келган. Унинг раҳбарлиги остида клуб 2022 йилда Испания Кубогини қўлга киритди ва кетма-кет бешта Европа мусобақасида иштирок этди, жумладан, 2024/2025 мавсумида тарихий УЕФА Конференциялар Лигасининг финалига чиқди.

Мануэль Пеллегрини — «Бетис»нинг Испания чемпионатлари ва Европа турнирларида энг кўп ўйин ўтказган мураббийи ҳамда жамоани бошқаришда энг кўп ғалабага эришган рекордчи мураббий ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг