Расман: Пайет фаолиятини якунлади
Футболчи жамоасиз қолганди.
ФОТО: Getty images
Франциялик ярим ҳимоячи Димитри Пайет профессионал футбол фаолиятини тугатаётганини эълон қилди.
38 ёшли футболчи Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоасида ўйнаганидан кейин 9 ой давомида клубсиз юрди. У бутсаларини михга илаётгани ҳақидаги баёнотни "Марсель" ва "Лилль" ўртасидаги Лига 1 учрашувининг танаффусида маълум қилди.
"Мен барчангизга раҳмат айтмоқчиман — мен билан бу 20 йилни ўтказган ҳар бир шахсга. Бу алоҳида аҳамиятга эга эди.
Мен оролданман ва менинг орзум профессионал футболчи бўлиш эди. Мен буни амалга оширдим ва 20 йил давомида энг юқори даражада ўйнадим. Миллий терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилдим ва бугун эса ажойиб йўл поёнига етмоқда". – деди Пайет.
Розикжон Султонмуродов
Журналист