locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Отабек Шукуров фаолиятини Сербияда давом эттиради

Футболчининг янги жамоасидаги дебюти халқаро танаффусдан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Сербия Суперлигасида давом эттиради. “Радник Сурдулица” клуби 30 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилиб, Шукуровни жамоанинг янги футболчиси сифатида таништирди.

Шукуров янги клубига эркин агент мақомида қўшилди. Футболчининг янги жамоасидаги дебюти халқаро танаффусдан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик футболчининг сўнгги жамоаси БААнинг “Банияс” клуби бўлган. У 2025/26-йилги мавсумдан сўнг клубни тарк этиб, 1-июлдан буён эркин агент мақомида эди. Шукуров бунгача “Шаржа”, “Фотиҳ Карагюмрюк”, “Кайсериспор” ва “Ал-Файҳа” каби хориж клубларида ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Радник Сурдулица” Сербия Суперлигасининг жорий мавсумида дастлабки 10 турдан сўнг 14 очко жамғариб, турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг