Расман. Ортега – «Ноттингҳэм Форест» футболчиси
33 ёшли футболчи "ўрмончилар" билан 2025/26 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади.
Фото: Ноттингем Форест
"Ноттингем Форест" "Манчестер Сити" дарвозабони Штефан Ортегани ўз сафига қўшиб олди.
Қайд этилишича, 33 ёшли футболчи "ўрмончилар" билан 2025/26 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, бу бепул трансфер, бонуслар ҳисобига сумма 500 минг фунтгача кўтарилиши мумкин.
Маълумот учун, Ортега 2022 йилдан бери "Сити"да ўйнаб, клуб билан 7 та соврин, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган. Бу мавсумда у бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист