locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: ОФК БАА ва Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини кейинга қолдирди

Ушбу қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можароларнинг кескинлашуви сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: AFC.com

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) минтақавий Чемпионлар Лигасининг Абу-Даби, Дубай (БАА) ва Доха (Қатар) шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган баҳслари қолдирилганини расман эълон қилди.

Ушбу қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можароларнинг кескинлашуви сабаб бўлган. Маълум қилинишича, Эрон томонидан йўлланаётган зарбалар Америка ҳарбий базалари жойлашган қўшни давлатлар ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«ОФК ушбу тез суръатлар билан ўзгариб бораётган вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ҳамда барча ўйинчилар, жамоалар, расмий шахслар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолади», — дейилади конфедерация баёнотида.

Дастлабки режага кўра, учрашувлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ўйинларнинг янги саналари ёки ўтказилиш жойлари ҳозирча номаълум — ОФК бу борада вазият таҳлилидан келиб чиқиб қўшимча маълумот беришини билдирди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг