locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Ноттингем Форест» Постекоглуни истеъфога чиқарди

60 ёшли мутахассис сентябр ойида «ўрмончилар» бошқарувига келганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Ноттингем Форест» Постекоглуни истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty Images

«Ноттингем Форест» жамоа бош мураббийи Анжелос Постекоглуни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, раҳбариятнинг бундай қарорга келишига жамоанинг сўнгги ўйинлардаги кетма-кет салбий натижалари сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мутахассис сентябр ойида «ўрмончилар» бош мураббийи этиб тайинланганди. Постекоглу бошқарувида «Ноттингем Форест» жами 8 та ўйин ўтказиб, 6 марта мағлубиятга учради ва 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этди.

Маълумот учун, АПЛнинг 8-туридан сўнг «Ноттингем Форест» 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоанинг хавфли зонадан атиги 1 очко ажратиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг