locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: N'Golo Kante — «Fenerbahche» футболчиси

Томонлар ўртасида 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туркиянинг «Fenerbahche» клуби «Al Ittihod»нинг марказий яримҳимоячиси N'Golo Kante билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Истанбул клубининг расмий сайти хабар бермоқда.

«Баъзи ҳикоялар вақт талаб қилади, аммо улар чала қолмайди. Бизнинг «Fenerbahche»мизга хуш келибсиз, N'Golo Kante», — дейилади клубнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотида.

Аввалроқ нуфузли инсайдер Фабрисио Романо «Fenerbahche» ва «Al Ittihod» ўртасидаги ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилгани ва FIFA ушбу трансферга «яшил чироқ» ёққани ҳақида хабар берган эди. Маълум бўлишича, франциялик тажрибали футболчи ва турк клуби ўртасидаги келишув 2028 йилнинг июнига қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, трансфер ойнасиing сўнгги кунида ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишдаги техник носозликлар сабабли битим барбод бўлиш арафасида эди. Шундан сўнг «Fenerbahche» раҳбарияти «Al Ittihod»ни трансферни атайлаб кечиктиришда айблаб чиққан эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг