locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Муҳаммад Уаҳби — Марокаш бош мураббийи

Ушбу лавозимни Валид Реграги тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Марокаш Қироллик футбол федерацияси эркаклар миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи номини эълон қилди. Бу лавозимга аввал мамлакат ёшлар терма жамоаларини бошқарган 49 ёшли Муҳаммад Уаҳби тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2026 турнирида иштирок этади.

«Ушбу тайинлов шунчаки ўзгариш эмас, балки стратегик ёндашувдир. Бизнинг мақсадимиз аниқ йўл харитаси орқали Марокаш футболини доимий равишда ривожлантиришдир. Жаноб Муҳаммад Уаҳбининг тайинланиши ва юқори савиядаги мутахассисларнинг жалб этилиши туфайли биз ҳар куни ўз стандартларимизни ошириб бормоқдамиз.

«Марокаш-2030» — бу биз учун рағбатлантирувчи уфқдир. Мақсадимиз дунёнинг энг кучли жамоалари орасида ўз ўрнимизни мустаҳкамлаш ва шу йилнинг ёзидан 2030 йилгача кутилган натижаларга эришишдир», — дея Марокаш Қироллик футбол федерацияси президенти Фаузи Лекянинг сўзларини келтиради ташкилот расмий сайти.

Маълумот ўрнида, Марокаш терма жамоаси бош мураббийи лавозимини Валид Реграги тарк этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг