Расман: Муҳаммад Салоҳ “Трабзонспор” футболчисига айланди!
Салоҳ янги жамоасида мавсумига 17 миллион евро маош олади.
Фото: Getty Images
Мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттиради. 34 ёшли футболчи “Трабзонспор” билан 2 йиллик шартнома имзолади. Клуб ва футболчи ўртасидаги келишув расман эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, Салоҳ янги жамоасида мавсумига 17 миллион евро маош олади. Шунингдек, шартномага бонуслар ва унинг номи туширилган маҳсулотлар савдосидан улуш олиш банди ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ ёзда “Ливерпул”ни эркин агент сифатида тарк этган эди. У мерсисайдликлар сафида 9 йил давомида 442 та учрашувда майдонга тушиб, 257 та гол урди ҳамда клуб билан Англия Премьер-лигаси ва УЕФА Чемпионлар лигаси бош совринларини қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист