Расман! Муҳаммад Салоҳ АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images
“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Премьер-лига матбуот хизмати хабар берди.
2024/2025-йилги мавсумда 32 ёшли футболчи Англия чемпионатининг 37 та ўйинида майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Салоҳ 2017-йилдан буён мерсисайдликлар сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 400 та ўйин ўтказиб, 244 та гол урган ва 113 та голли узатмани амалга оширган.
Салоҳнинг “Ливерпул” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 55 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист