locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Монако» Ансу Фатини тўлиқ сотиб олди

«Барселона» футболчининг кейинги трансферида маълум фоиз олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг «Монако» клуби испаниялик ҳужумчи Ансу Фати трансферини расман якунлади. Клуб футболчини «Барселона»дан тўлиқ сотиб олганини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, «Монако» ижара шартномасида кўзда тутилган 11 миллион евролик сотиб олиш бандини фаоллаштирган. Шунингдек, «Барселона» футболчининг кейинги трансферида маълум фоиз олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

23 ёшли Ансу Фати ўтган мавсум «Монако» сафида ўзини яхши томондан кўрсатиб, барча мусобақаларда 30 та учрашувда 12 та гол муаллифига айланди. Унинг муваффақиятли ўйини клуб раҳбариятини трансферни тўлиқ расмийлаштиришга ундади.

Шу тариқа, бир пайтлар «Барселона»нинг энг ёрқин истеъдодларидан бири сифатида эътироф этилган Ансу Фати фаолиятини энди расман «Монако» сафида давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг